Туркманистонда БМТ конференцияси бошланди

Жамият

image

Бугун, 5 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги Аваза курорт зонасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференция қатнашчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

БМТ конференциясида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе иштирок этмоқда.

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов конференция иштирокчиларини расман кутиб олди.

Авазада бўлиб ўтаётган конференцияда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгаришига ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошлиликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари кўриб чиқилади.

Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БМТ Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг