Туркманистон халқаро парвозларни яна бир ой тикламайдиган бўлди
Олам
−
17 Июнь 2020
4193“Туркман ҳаво йўллари” авиакомпанияси коронавирус пандемияси сабаб барча халқаро авиапарвозларга ўрнатилган чекловни яна 1 ойга 20 июлгача узайтирди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий саҳифасида хабар қилинди.
“COVID-19 коронавирус пандемияси муносабати билан авиакомпаниянинг барча халқаро парвозлари 2020 йилнинг 20 июлтгача (шу кун ҳам) бекор қилинади”, дейилган сайтда.
Аввалроқ, “Туркман ҳаво йўллари” барча халқаро парвозларни 20 июнгача бекор қилганди.
Қайд этиш керакки, расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь