Туркияда яна янги зилзила содир бўлди
Олам
−
14 Март 2023
34602Бугун, 14 март куни Туркияда 4,7 магнитудали янги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпимаркази 376 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Қаҳрамонмараш шаҳридан 54 км шимолда жойлашган. Манба 5 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 48 мингдан ошди. Туркияга етказилган табиий офатдан жами зарар, БМТ прогнозларига кўра, 100 миллиард доллардан ошиши мумкин.
LiveБарчаси