Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик аёл қотилига умрбод қамоқ жазоси сўралди
Олам
−
11:03 4799 3 дақиқа
Туркиянинг Ойдин вилояти Кўшк туманида 2025 йил 5 июль куни соат тунги 03:30 атрофида ўзбекистонлик 35 ёшли М. Алиева ўзи ишлаган казинода бошидан ўқ еган ҳолда топилиб, шифохонада вафот этганди. Прокуратура унинг ўлими юзасидан казино эгаси ҳибсда сақланаётган Рашид Ясанга нисбатан “аёлга қарши қасддан одам ўлдириш” моддаси билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосини сўради. Бу ҳақда Т24 хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жойига чақирувга биноан полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Оғир аҳволдаги аёл тез ёрдам машинасида Кўшк давлат касалхонасига олиб борилган. Бироқ, шифокорларнинг уринишларига қарамай унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
7 ой давом этган тергов
Тергов доирасида казино эгаси Рашид Ясан қўлга олинган. Тергов кенгайтирилгач, полиция Эмраҳ К., Акиф Д., К.К. ва A.Ч. ҳам ушлаган. Гумонланувчилар Ойдин Адлия биносига олиб борилган. Рашид Ясан “аёлга қарши қасддан одам ўлдириш” айби билан, Акиф Д. эса кузатув камераси ёзувларини ўчирганликда, Эмраҳ К. эса жиноятда ишлатилган қуролни йўқ қилганликда айбланиб ҳибсга олинган. Қолган икки шахс суд назорати шарти билан озод этилган. Кейинчалик Эмраҳ К. ва Акиф Д. адвокатларининг эътирозидан сўнг вақтинча озод қилинган. Тергов давомида яна бир шахс – Иброҳим Й. ҳам далилларни йўқ қилишга алоқадор экани аниқланган.
Ҳодиса юзасидан 40 нафар шахснинг кўрсатмалари олингач, Рашид Ясан, Эмраҳ К., Акиф Д. ва Иброҳим Й.га нисбатан айблов хулосаси тузилган. Унда Рашид Ясан учун оғирлаштирилган умрбод қамоқ, қолган уч шахс учун эса 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралган.
Казино эгаси ўз кўрсатмасида М.А. ўз жонига қасд қилганини айтган. Унга кўра, воқеа казинодаги хонада содир бўлган. Ясан баёнотида М. Алиевага муносабатлари тугаганини айтган. М. эса буни қабул қилмай, ўз жонига қасд қилишини билдирган ва тортишув пайтида стол устидаги қуролни олиб, аввал ҳавога сўнг ўзига қарата ўқ узгани айтилган. Ҳодисага ягона гувоҳ ҳам шунга ўхшаш кўрсатма берган.
Ҳодисадан сўнг Рашид Ясаннинг аҳволи ёмонлашиб, қайт қилгани, Эмраҳ К. ва бошқалар томонидан шифохонага олиб кетилаётганда ўзига келиб, “Қурол қаерда?” ва “Ёзувлар нима бўлди?”, деб сўрагани қайд этилган. Эмраҳ К. эса унга “Ташвиш қилма, ҳаммаси ҳал бўлади, сен яхши бўлсанг бас”, деган. Прокуратура Ясаннинг ҳодиса ўз жонига қасд бўлгани ҳақидаги баёнотларини жавобгарликдан қутилиш учун берилган деб баҳолаган. Шунингдек, ҳодиса юз берган хонада камера бўлмагани, Акиф Д. эса ўша пайтга оид ёзувларни ўчирмаганини билдиргани қайд этилган. Эмраҳ К. яширган деб тахмин қилинган қуролни кейинчалик прокуратурага топширгани ҳам ҳужжатда кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб, жасади бошсиз ҳолда чиқинди контейнерига ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилган. Ортидан унинг дугонаси ҳам айни худди шу ҳолатда пичоқлангани маълум бўлган.
Эъзоза Олимова
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль