Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг X даги саҳифасида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг фармонига кўра, мотам жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари давом этади.

“Биз Туркияда фаластинлик биродарларимиз бошдан кечирган оғир оғриқни қалбимиздан ҳис қиламиз. Мамлакатимизда аксарияти болалар ва бегуноҳ фуқаролар бўлган минглаб шаҳидларга ҳурматимиз белгиси сифатида уч кунлик миллий мотам эълон қилинди”, деб ёзган Эрдўған X даги саҳифасида.

Фармон матнида келтирилишича,  уч кунлик мотам даврида Туркия бўйлаб барча ҳукумат биноларида давлат байроқлари ярим ҳилпиратилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги баптистлар шифохонасига авиазарба берилди. Оқибатда 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ушбу фожиадан сўнг Эрон ҳукумати Ғазо шифохонасига ҳужум қурбонлари хотирасига 18 октябрни миллий мотам куни деб эълон қилди.

Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро ҳамжамиятни Ғазодаги шифохонага ракета ҳужумидан сўнг “мисли кўрилмаган шафқатсизлик”ни тўхтатишга чақирганди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралаб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия мотам Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг