Эронда миллий мотам эълон қилинди
Олам
−
18 Октябрь 2023
15934Эрон ҳукумати бир неча юз кишининг ҳаётига зомин бўлган Ғазо шифохонасига ҳужум қурбонлари хотирасига 18 октябрни миллий мотам куни деб эълон қилди.
“Сионистик тузумнинг Ғазодаги шифохонага ваҳшиёна ҳужуми оқибатида мазлум халқ геноцид қилинди. Юзлаб бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болалар ўлдирилди. Бу фожиа ортидан Эрон Ислом Республикаси ҳукумати 18 октябрни миллий мотам куни деб эълон қилди”, дейилади ҳукумат баёнотида.
Эрон Президенти Иброҳим Раисий Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига қилинган ҳужумни қоралаб, “Бундай жиноят қабул қилиниши мумкин эмас. Ислом умматининг бир қисми бўлган Эрон мотам тутмоқда”, деган.
Аввалроқ, Эрон Исроилга қарши янги фронт очиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Баҳрайн ва Саудия Арабистонида жойлашган “Le Beck” Яқин Шарқ маркази экспертлари Исроил бешта фронтда жангга кириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
LiveБарчаси