Исроил бешта фронтда жангга кириши мумкин – “Bild”
Олам
−
11 Октябрь 2023
14330Исроил бешта фронтда жангга кириши мумкин. Бу ҳақда Баҳрайн ва Саудия Арабистонида жойлашган “Le Beck” Яқин Шарқ маркази экспертларига таяниб, “Bild” хабар берди.
Исроил аллақачон Ғазо секторидаги ҲАМАС жангарилари билан тўқнаш келмоқда ва Ливандан ракета ҳужумларига учрамоқда. Сешанба куни (10 октябрь) Суриядан қисқа муддатли ўқ узилди. Эрон можарога бевосита аралашиши мумкин. Бундан ташқари, Ғарбий Соҳилдаги фаластинлик жангарилар фаоллашиши мумкин”, дейди экспертлар.
Уларнинг фикрича, Эрон фаластинликлар муаммоси билан ўз мафкурасини кучайтирган ва шунинг учун ҳам ҳозирги вазиятда четда туролмайди.
“Ливандан ҳужумлар ҳақида хабар берилган. Сурия ёки ҳатто Ироқ ва Ямандан ҳужумлар ҳисобдан чиқарилмаслиги керак. Исроил (у ишонадими ёки йўқми) Эронни айблашдан ўзини тияди, чунки бу уни янада боши берк кўчага олиб боришини ва кўп томонлама урушга олиб келишини билади”, дейилади мақолада.
Мутахассисларнинг фикрича, Эрон аллақачон бир неча жабҳада уруш бошлашга тайёрлигини кўрсатган, бироқ ҳозирча бу даргумон. Исроил эса Теҳрон билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан қочади.