Ғазода мисли кўрилмаган ваҳшийлик бўлди – Эрдўған

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро ҳамжамиятни Ғазодаги шифохонага ракета ҳужумидан сўнг “мисли кўрилмаган шафқатсизлик”ни тўхтатишга чақирди.

“Мен бутун инсониятни Ғазода тарихидаги мисли кўрилмаган ваҳшийликни тўхтатиш учун чора кўришга чақираман”, деган Туркия етакчиси баёнотида.

Эрдўған аёллар, болалар ва бегуноҳ фуқароларни ўз ичига олган шифохонага қилинган ҳужумни Исроилнинг “инсоний қадриятлардан бегона” ҳаракатларидан бири эканини урғулади.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Исроилнинг Ғазодаги шифохонага ракета ҳужумини “варварлик” деб атади ва яҳудий давлатининг халқаро суд олдида жавоб бериши муқаррарлигини эълон қилди.

Аввалроқ, Туркия Президенти Фаластиндаги можароларга тўхталиб:

“Бу муаммо фақат у ердаги мазлум ва жабрдийдаларнинг муаммоси эмас. Айни пайтда бу масала бутун дунё, глобал бошқарув ва хавфсизлик тартиби ҳамда бу борада масъулият ва ваколатга эга бўлган барча институтлар учун қадр-қиммат масаласидир. Фаластин муаммосининг ҳал этилмай қолиши ва ваъдаларнинг ҳеч бирини бажарилмаслиги сабабчиларидан бири халқаро ҳамжамиятдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ташкилотлар Фаластин халқини ёлғиз қолдирди, ўз ваъдаларини бажармади, фаластинликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмади.  Биз буни бугун айтаётганимиз йўқ, бу ҳақиқатларни аввал ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб бутун дунёга очиқ айтганмиз”, деган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг