Ғазодаги шифохонага бомба ташланди. Қурбонлар кўп
Олам
−
18 Октябрь 2023
1002417 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги баптистлар шифохонасига авиазарба берилиши оқибатида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Arabiya”телеканали хабар бермоқда.
Фаластин раҳбарияти Ғазо секторида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган шифохонага уюштирилган ҳужум юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди. Маълум қилинишича, йиғилишга Фаластин давлати Президенти Маҳмуд Аббос раислик қилган.
Исроил мудофаа кучлари эса шифохонага ҳужум билан боғлиқ бошқа талқинларни илгари сурмоқда. ЦАХАЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, “Исломий жиҳод” ташкилотининг нотўғри қарори сабабли, бомбалар шифохонага ёғилган.
Исроил армияси маълумотларга кўра, қуролли низо авж олган пайтдан бери Ғазо секторидан фаластинлик радикаллар томонидан учирилган 450 га яқин ракета Исроилга етиб бормаган ва анклав ҳудудига тушган.
Ўз навбатида, "Исломий жиҳод" ташкилоти Ғазодаги шифохонани бомбалаб, юзлаб тинч аҳолининг ҳалок бўлишига сабаб бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо шаҳри марказидаги давлат шифохонасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эди. Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилган.
LiveБарчаси