Туркияда 90 соат вайроналар остида қолган 10 кунлик чақалоқ ва 10 ёшли қизалоқ қутқарилди (видео)
Олам
−
10 Февраль 2023 14685 1 дақиқа
Туркияда 10 кунлик чақалоқ ва унинг онаси ҳамда 10 ёшли қизалоқ вайроналар остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда “Haberturk” хабар берди.
Туркиянинг 10 вилоятини қамраб олган Қаҳрамонмарашдаги зилзилалардан энг кўп жабр кўрган Ҳатай вилоятида Яғиз Улаш исмли 10 кунлик чақалоқ ва унинг онаси қутқариб олинган.

Қайд этилишича, улар вайроналар остида 90 соатдан ортиқ вақт қолиб кетган.
Шунингдек, ушбу вилоятда 90 соат ўтиб вайроналар остидан 10 ёшли қиз чиқариб олинган. Қизчанинг исми Ҳилол Билги бўлиб, у замбилда олиб кетилган ва шифохонага юборилган.
Маълум қилинишича, қиз қутқарувчилардан вайроналар остидан олиб чиқилгач, дарҳол сут беришни сўраган.
“Yerelin Gundemi”нинг ёзишича, 32 соатлик вайроналарни тозалашдан сўнг қутқарувчилар бетон блок билан қисилган боланинг қўлини кўрган. Улар уни қўлини кесишга қарор қилишган, чунки блокни кўтаришга уриниш қизни ўлдириши мумкин бўлган.
Ҳилолнинг яқинлари операцияга рухсат берган. Қизнинг онаси, отаси, учта укаси ва опаси вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва Суриядаги зилзилаларда омон қолган болалар ҳақида маълумот берган эдик.
Live
Барчаси