Туркия Японияга айландими? Истанбул ва Анқарада зилзила юз берди
Олам
−
27 Январь 2020
10817Туркия ҳам борган сари Япония каби зилзилалар қуршовида қоляпти. Бугун, 27 январь куни маҳаллий вақт билан соат 12:33 да 3,1 балли зилзила қайд этилди. Зилзила ўчоғи ер сатҳидан 5,5 км чуқурликда бўлган.
Истанбулдаги зилзила ортидан соат 13:51 да пойтахт Анқарада ҳам зилзила қайд этилди. Ер силкиниши 3,9 баллни ташкил этмоқда. Унинг ўчоғи 5 км чуқурликда.
24 январь куни Туркиянинг Элязиғ вилоятида 6,8 балли зилзила қайд этилди. Зилзила натижасида қурбон бўлганлар сони 40 тани ташкил этмоқда.
103 кишининг даволаниши давом этмоқда. 13 киши оғир аҳволда. Бор-йўғи 45 киши вайроналар остидан соғ-саломат қутқариб қолинган. 76 та бино вайронага айланди. 645 та бино хавфли ҳолатда. 541 та бино ўрта ва оз хавф остида қолмоқда. Вайроналар остидан яна бир кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу бироз аввал Истанбулда 7,5 балли зилзила кутилаётганини айтган эди.