Туркия Россияга қарши санкциялар масаласида АҚШга ваъда берди

Олам

image

Расмий Анқара Туркиядаги ҳеч қандай шахс ёки муассаса Россияга санкцияларни четлаб ўтишида ёрдам беришига йўл қўймайди. Бу ҳақда Туркия Молия вазири ўринбосари Нюнус Элиташ АҚШ Молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо билан телефон орқали мулоқот чоғида айтиб ўтди.

АҚШ Молия вазирлиги хабарига кўра, Элиташ Адейемони расмий Анқара ҳеч бир шахс ёки муассасага Туркияда санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймаслигига ишонтирган. Унинг таъкидлашича, бу позиция Россия ва Украина билан “чуқур иқтисодий ва сиёсий” алоқалар ҳамда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қуролли можарони ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари фонида шаклланган.

Март ойи бошида Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилишдан бош тортди ва бу қарорини Украинанинг қўллаб-қувватлашига қарамай, “кўприкларни ёқиш”ни истамаслиги билан изоҳлади. Анқара ўз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилмоқчи, шу билан бирга Москва билан музокара олиб борадиган томон бўлиши керак, деган ўшанда Эрдўғаннинг вакили Иброҳим Калин.

Москва ва Анқара ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг чуқурлашиши Ғарб давлатлари расмийларида хавотир уйғотяпти, улар Анқарага қарши иккиламчи санкциялар хавфига ишора қилди, деб ёзди “Financial Times” август ойи бошида. Газета суҳбатдошларидан бири Анқара Москва билан нефть ва газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказиш ва сиёсий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга киригса, Ғарб давлатлари ўз ишбилармонларини Туркия бозорини тарк этишга ундаши ёки ундаги иштирокини камайтириши мумкинлигини таъкидлади. Агар Ғарб банклари ва компаниялари бундай талабни бажарса, Туркиянинг иқтисодий зарари 800 миллиард долларни ташкил қилади, деб ҳисоблайди “Financial Times”. Нашр манбасига кўра, бундай чора “Туркиянинг Россия билан муносабатларини кенгайтириши туфайли юзага келадиган хавфни ҳисобга олган ҳолда” тасдиқланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Туркия

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг