Байден ва Эрдўған Кобул аэропорти борасида келишиб олди — Оқ уй
Олам
−
18 Июнь 2021
6595Aфғонистондан НAТО кучлари чиқарилгандан кейин Туркия Ҳамид Карзай номидаги Кобул халқаро аэропорти хавфсизлигини таъминлашда етакчи роль ўйнайди. Бу ҳақда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва АҚШ Президенти Жо Байден Брюсселда ўтан илк икки томонлама учрашувда шунга келишиб олган. Президентлар Туркия ҳарбий миссиясини шакллантиришни таъминлаш учун белгиланган вақтгача AҚШ Aфғонистондан барча кучларини олиб чиқиб кетгунча "биргаликда ишлашга келишиб олганлар".
“Президент Эрдўған бу учун [Туркияга] маълум шаклда ёрдам кераклигини айтган ва Президент Байден бундай ёрдам кўрсатилишини ваъда қилган”, дейди Салливан.
Унга кўра, ҳозирги пайтда икки мамлакат вакиллари Президентлар кўрсатмасига биноан келишувни амалга ошириш тафсилотларини ишлаб чиқмоқдалар.
LiveБарчаси