Туркия разведкаси Истанбулдаги теракт муаллифини йўқ қилди
Олам
−
24 Февраль 2023
8321Туркия миллий разведка ташкилоти ўтган йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги терактни уюштиришда муҳим роль ўйнаган шахсни Сурияда ўлдирган. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни “Habertürk” телеканали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, разведка ходимлари Сурия билан чегарадош Ал-Қамишли шаҳри ҳудудида махсус операция ўтказган. Улар, ҳисоботга кўра, Истанбулдаги бомба портлашини режалаштириш ва амалга оширишда асосий роль ўйнаган Ҳалил Менжини зарарсизлантирган.
Расмийларга кўра, Менжи Қамишлида Курдистон ишчилар партияси (PKK) ва унинг Суриядаги бўлинмаси (“Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари”) аъзолари ҳимоясида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 13 ноябрь куни Туркиянинг энг йирик мегаполисларидан бири Истанбулнинг Бейўғли тумани Истиқлол кўчасида теракт содир этилди. Қўпорувчилик ҳаракатида 6 киши қурбон бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳатланди. 20 дан ортиқ киши суд қарори билан ҳибсга олинди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеада террор изи борлигини айтди.
Теракт содир этилганидан 10 соат ўтиб, терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам Албашир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди.
Тергов давомида у АҚШдан келган инструкторлар раҳбарлигида террорчилик машғулотларидан ўтганини тан олди.
LiveБарчаси