Истанбулдаги терактни амалга оширган аёл қўлга олинди. У буюртмачини фош қилди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
60730Туркиянинг энг йирик мегаполисларидан бири Истанбул шаҳридаги Бейўғли тумани Истиқлол кўчасида содир этилган терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам Албашир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Кўчага бомбани жойлаштириб, ўзи ғойиб бўлган аёл Сурия фуқароси экани маълум бўлган. Суриянинг Африн вилояти орқали Туркияга кирган террорист қўлга олингач, Хавфсизлик Бош бошқармасидан баёнот берилди.
"Бомба жойлаган воқеа жойига олиб келувчи йўлларни кузатган 1200 та хавфсизлик камераси текширилди. Аёл воқеа жойидан таксига ўтириб, Эсенлар туманига кетгани аниқланди. Ўтказилган жисмоний-техник текширувда шахс билан алоқада бўлган 21 та манзилда операция ўтказилди”, дейилади Хавфсизлик бош бошқармаси хабарида.
Операция чоғида 46 киши қўлга олинган ва уларнинг ҳаммаси тергов-суриштирув ишларида бомбани жойлаган шахснинг Кичикчекмача туманидаги манзилга равона бўлганини маълум қилган.
Белгиланган манзилда соат 02:50 да олиб борилган операцияда қўпорувчилик ҳаракатини содир этган Сурия фуқароси Аҳлам Албашир тириклайин қўлга олинди.
У кўрсатмаларида Курдистон Ишчи партияси, Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари ва Демократик иттифоқ террор ташкилотлари томонидан махсус разведка ходими сифатида таълим олганлигини ва Африн орқали ноқонуний йўллар билан Туркияга кирганини тан олган.
У Суриянинг Кобани шаҳридаги юқори номлари келтирилган террорчилик ташкилотилари қароргоҳидан кеча, 13 ноябрь куни портлашни амалга ошириш ҳақида буйруқ олгани ва соат 16:20 атрофида уни содир этиб, қочганини баён қилган.
Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси