Туркия Озарбайжонга қўшин киритмоқчи
Олам
−
16 Ноябрь 2020
11364Туркия Парламенти Озарбайжонга қўшин юбориш масаласини кўриб чиқади. Мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан имзоланган фармон лойиҳаси бугун, 16 ноябрь куни тасдиқлаш учун мамлакат парламентига юборилди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған имзоси билан юборилган фармонда дўст ва қардош мамлакат Озарбайжоннинг босиб олинган ерларини сақлаб қолиш учун неча йилдан буён ҳаракатлар давом этиб келаётгани эслатилади.
Озарбайжон, Россия ва Арманистон ўртасида эришилган келишувга биноан минтақада 10 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб сулҳ тузилди ва сулҳга риоя қилинганлигини текшириш мақсадида келишилган жадвалга биноан баъзи оккупация қилинган ҳудудларни Озарбайжонга қайтаришни ўз ичига олган режа эълон қилинди. Озарбайжон ҳудудида ишғолдан озод қилинган "Қўшма марказ" ташкил этилиши таъкидланди.
Фармон матни Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги қўшма баёнот шартларига, шунингдек расмий Баку томонидан Туркия ва Россия Федерациясининг сулҳ режимини кузатиб бориш бўйича “Қўшма Марказ”ини тузиш талабига эътибор қаратилмоқда.
“Қўшма марказнинг жойлашишини Озарбайжон белгилайди. Марказни ҳарбий хизматчилар ва керак бўлганда фуқаролик мутахассислари бошқаради. Марказнинг иши Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашга қаратилган қадамлар нуқтайи назаридан Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва ЕХҲТнинг тегишли қарорларида ўз аксини топган. Озарбайжонга ҳарбий хизматчиларни юбориш ҳам Туркиянинг миллий манфаатларига жавоб беради”, дейилади ҳужжатда.
Миссия кўлами, ходимлар сони ва муддати Туркия Президенти маъмурияти томонидан белгиланади.
Туркия Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, “Қўшма марказ” ваколат муддати бир йилга белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда тинчликни сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида фармонни имзолади. Унга кўра минтақага 1960 нафаргача Россия тинчликпарвар кучлари юборилади, контингент эса йилига камида икки марта алмаштирилади.
LiveБарчаси