Туркия Хитой вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди
Олам
−
13 Январь 2021
3085Бугун, 13 январь куни Туркия Фармацевтика ва тиббиёт ускуналари агентлиги Хитойнинг Sinovac Biotech компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши CoronaVac вакцинасидан фақулодда фойдаланишга рухсат бериди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Туркияда биринчилардан бўлиб Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа коронавирусга қарши эмланди.
“Мен барча, албатта, эмланиши кераклигини таъкидламоқчиман. Аввалги ҳаётимизга қайтиш учун вакцина олишимиз керак”, деган Кожа эмланганидан сўнг.
Маълумот учун, бугунги кунда Туркияда 2 346 285 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 23 152 нафари вафот этган ва 2 218 464 нафари соғайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь