Туркия Ироқ шимолида янги ҳарбий операция бошлади
Олам
−
15 Июнь 2020
5016Туркия Қуролли кучлари бугун, 15 июнь куни Ироқ шимолида жойлашиб олган Курдистон ишчи партияси террорчилик гуруҳига қарши Pence-Kartal (Бургут панжаси) ҳарбий операциясини бошлади. Бу ҳақда TRT хабар берди.
“Бургут панжаси” амалиёти бошланди. Самолётларимиз ғорларни террорчиларнинг устига қулатмоқда”, деб маълум қилган Туркия Мудофаа вазирлиги Twitter саҳифасида.
“Reuters” агентлиги турк ҳарбий самолётлари курдларнинг Ироқ шимолидаги нуқталарига зарба берганини маълум қилди.
“Anadolu” агентлиги Ироқнинг Синжара, Кандил, Карачак, Зап, Авасин-Басян ва Ҳакур туманаридаги террорчиларга зарба берилганини билдирди.
Туркия Мудофаа вазирлиги “Бургут панжаси” операцияси халқаро нормаларда белгиланган тартибда ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётганини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, 2015 йил июлда Туркияда Курдистон ишчи партияси билан қуролли тўқнашувлар авж олгандан кейин курд жангарилари қўлидан мингга яқин полициячи ва ҳарбий ҳамда 500 га яқин фуқаро ҳалок бўлган. Шу билан бирга, ушбу давр ичида турк ҳарбийлари курдларнинг 10 мингдан кўпроқ аъзосини йўқ қилган.
LiveБарчаси