Туркия билан можарога борган Греция қуролланишга тушди

Олам

image
Эрдўған Макронга: “Сени ҳали мен билан кўп муаммолар кутиб турибди” north_east

Эрдўған Макронга: “Сени ҳали мен билан кўп муаммолар кутиб турибди”

Греция Туркия билан муносабатлари ёмонлашган бир вазиятда армиясининг қуролланиш даражасини яхшилаш ниятида. Мамлакат Франциядан 18 та кўпнишонли Dassault Rafale қирувчи самолётини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис маълум қилди.

Афина вертолётлар ва тўртта янги фрегат ҳам сотиб олмоқчи. Германияда ишлаб чиқарилган яна тўртта фрегат эса модернизация қилинади. Бундан ташқари, кейинги беш йилда армияга чақириладиганлар сони 15 мингга оширилади.

Франция Мудофаа вазири Флоранс Парли расмий Афинанинг режаларини маъқуллаган. Европа давлати илк бор Dassault Rafale самолётини сотиб оляпти.

Греция Туркия билан можарога БМТнинг Халқаро судини жалб қилиши ҳам мумкин.

Мицотакис Туркиянинг ҳаракатлари Европанинг шарқий чегараларига хавф солаётганини ва минтақадаги тинчликни бузаётганини таъкидламоқда. Расмий Афина Анқара билан муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш ниятида. Бироқ бунинг имкони бўлмаса, Греция БМТ Халқаро судига мурожаат қилади.

Ўз навбатида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған грек Ҳукуматини “хато ҳаракатлар”дан узоқроқ бўлишга чақирди.

Икка давлат ўртасидаги муносабатлар Ўрта ер денгизидаги баҳсли ҳудудлар ва ундаги табиий бойликлар сабаб кескинлашиб кетди ва бир неча ҳафтадирки босилмаяпти.

Иккала давлат ҳам нефть ва газ бўлиши мумкин бўлган ҳудудларга эгалик қилишга даъво қилмоқда. Европа Иттифоқи Туркияни баҳсли ҳудудларда геологик-қидирув ишларини тўхтатишга чақирмоқда ва санкциялар билан таҳдид қилмоқда. Бироқ Анқара ён босишдан бош тортмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия-Греция

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг