Эрдўған Макронга: “Сени ҳали мен билан кўп муаммолар кутиб турибди”
Олам
−
13 Сентябрь 2020
15166Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макронга жиддий муаммолар билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Эрдўған кеча, 12 сентябрь куни “Демократия ва эркинликлар ороли”га айлантирилган Яссиадада давлат тўнтаришининг 40 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Миллий ирода: васийликдан демократияга” симпозиумидаги нутқида Макронни Туркия билан можарога бормасликка чақирган.
“Франция ҳам доимо кун тартибида. Мен исмини келтиришни истамасдим, аммо у мен билан кўп ўчакишяпти. “Бизнинг Туркия халқи билан эмас, Эрдўған билан муаммомиз бор”, дейди. Жаноб Макрон, сени ҳали мен билан кўп муаммолар кутиб турибди. Сени кўп марта огоҳлантирдим, лекин қулоқ солмаяпсан.
Тарихни билмайсан. Аввало, турк миллати билан ўчакишма. Африканинг тарихи Туркиянинг тарихидир. Жазоир ва Руандада минглаб одамларни ўлдирган сизсиз.
Сиз бизга инсонийликдан дарс беролмайсиз, аввало, буни билиб қўйинг. Ливияда юз минглаб одамни ўлдирдингиз. Булар Ливияга нега кирмоқчи? Нефть учун”, деган Эрдўған.
Эрдўғаннинг Макронни “сен” деб, қаттиқ танқид қилишига Франция раҳбарининг расмий Анқара билан қаттиққўлроқ бўлиш ҳақидаги Европага қарата айтган чақируви сабаб бўлди. Макрон ўз чақирувида гап Туркия халқи ҳақида эмас, раҳбарияти ҳақида кетаётганини алоҳида таъкидлаганди. Франция раҳбарининг сўзларига кўра, Туркия халқи Эрдўған бошлиқ Ҳукуматдан кўра кўпроғига лойиқ.
Корсикада Португалия, Испания, Малта ва Греция вакиллари иштирок этган учрашувда Макрон Туркия бундан буён Ўрта ер денгизидаги ҳамкор давлат эмаслигини айтганди. Француз раҳбарининг бундай тепки беришига расмий Анқара ва Афина муносабатлари кескинлашгани сабаб бўлди.
Туркия ва Греция муносабатлари ёмонлашишига расмий Анқаранинг Oruç Reis кемаси Шарқий Ўрта ер денгизида Греция ўзининг иқтисодий зонаси деб ҳисоблайдиган ҳудудда геологик қидирув ишлари олиб бораётгани сабаб бўлди. Шу сабабдан Греция қуролли кучлари юқори шайлик ҳолатига келтирилган. Туркия Кипр ҳам ўзининг иқтисодий зонаси деб ҳисоблайдиган ҳудудларда ҳам қидирув ишларини бошлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь