Туркияни энг кучли 10 давлатдан бирига айлантирамиз – Эрдўған

Олам

image

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияни дунёнинг энг кучли 10 та мамлакатидан бирига айлантирмоқчи. Давлат раҳбари бу йўлда қатъий ҳаракатлар бошланганини маълум қилди. У бу ҳақда кеча, 5 сентябрь куни Истанбулдаги янги шифохонанинг очилиш маросимидаги нутқида сўз юритган. 

Президент беқарор сиёсий ўтмиш, оммавий тартибсизликлар, ички ва ташқи ҳийла-найрангли ҳужумларсабаб ақтини ва кучини беҳуда сарф қилган Туркия яна ўша тузоққа тушишига йўл қўймаслигини билдирди

“Биз миллатимизнинг бирлиги, бирдамлиги ва биродарлигини сақлаб қолиш орқали уни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз. Давлатимиз ҳар бир соҳада мақсад ва орзуларимизга мувофиқ кучга эга бўлиши учун кечаю кундуз ишлашда давом этамиз. Биз ўз фуқароларимиз қатори барча дўстлар ва биродарларнинг умидига айланган ушбу мамлакатни сиёсат, иқтисодиёт ва ҳарбий соҳаларда ўсиши ва мустаҳкамланиши учун кўпроқ ҳаракат қиламиз. 

Мамлакатимизга қарши хусуматларини омма қаршисида ифода этишдан тортинмайдилар томонидан илгари сурилган тўнтариш ва сиёсий фитна сценарийларини бирма-бир йиртиб ташлаймиз. Аллоҳнинг ёрдами ва миллатимиз кўмаги билан мамлакатимизни бугунги даражадан юқорига кўтариб, дунёдаги энг йирик 10 та давлатдан бирига айлантиришга қатъий қарор қилдик”, дейди Эрдўған. 

Унинг таъкидлашича, бугунги кунла Туркия ҳар қандай провокацияни олдини олиш учун етарли сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кучга эга. Ўтган 18 йилда, яъни Эрдўған бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясининг ташкил топиши ортидан Туркия бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришган ва бу коронавирус пандемияси пайтида янада аниқроқ кўзга ташланган. 

“Бугун Туркия ўзига ишонган, ўз салоҳиятини англаган, душманнинг имкониятларини баҳолай оладиган мамлакатдир”, дейди Эрдўған. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг