Туркия Греция халқаро ҳуқуқни бузганига далил кўрсатди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
9788Греция халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда ноҳарбий мақомга эга Эгей оролларига зирҳли транспорт воситаларини олиб ўтди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Туркия Қуролли Кучлари дронлари туширган тасвирларга асосланиб хабар берди.
Хавфсизлик идораларидаги манбаларга кўра, десант кемаси АҚШ томонидан Дедеағоч портига жойлаштирилган ҳарбий техникаларни Сисам ва Лесбос оролларига етказган.
Хабарда айтилишича, 23 та ғилдиракли зирҳли транспорт воситалари Лесбосга, 18 таси Сисамга юборилган.
Қайд этилишича, 18 ва 21 сентябрь кунлари юз берган воқеалар Греция Туркия яқинидаги оролларга қурол етказиб беришда ва ноҳарбий мақомга эга ороллар мақомини бузишда давом этаётганининг яққол далилидир.
Хабарда айтилишича, Греция томони, хусусан, Қўшма Штатлар томонидан узатилган қуролларни ушбу оролларга жойлаштиришга интилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, хавфсизлик идораларидаги манбалар Туркиянинг НАТОдаги иттифоқчиси Грециянинг мулоқот ва яхши қўшничилик чақириқларига ҳамда халқаро ҳуқуқ ва иттифоқчилик руҳига зид бўлган агрессив ҳаракатларини “қатъий қабул қилиб бўлмайди”, дея таъкидламоқда.
“Греция узоқ йиллардан буён бу икки оролнинг ноҳарбий мақомини бу ерга қурол-яроғ жойлаштириш орқали бузмоқда. Сўнгги етказиб беришлар Греция томонига баъзи ҳарбий машиналарни АҚШ берган зирхли транспортларга алмаштириш имконини берди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Эрдўған Грецияни тарихдан сабоқ олишган чақирганди. У 1922 йилда Грециянинг сўнгги таянчи – Эгей денгизи соҳилидаги Измир шаҳрининг қўлга киритилиши ва Греция қўшинларининг Туркия ҳудудидан чиқариб юборилиши билан юнон-турк уруши якунланганини эслатиб ўтган.
Греция Ташқи ишлар вазири эса НАТО ва Европа Иттифоқини Туркия билан жиддий можаро юз беришидан огоҳлантирган. У Туркия расмийларининг баёнотларини юнон халқи учун ҳақорат деб баҳолаган.
НАТО блокидаги икки қўшни ва иттифоқчи Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар 23 августдан сўнг кескинлашди. Анқарага кўра, Туркиянинг F-16 самолётлари Эгей денгизи устидаги ҳаво ҳудудида НАТО топшириқларини бажараётган бир пайтда қирувчи самолётлар Крит оролида жойлаштирилган С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг радарига тушиб қолган. Туркия расмийлари Грециянинг ҳаракатларини провокацион ва душманона деб беҳолаган ва уларни жавобсиз қолдирмасликка ваъда берган.
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан бери Греция ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Эгей денгизи осмонида турк қирувчиларини 158 марта таъқиб қилган ва Туркия ҳаво ҳудудини 256 марта бузган.
Туркия аллақачон Грециянинг ўз ҳарбий самолётларини таъқиб этиши ва умуман Анқарага нисбатан кескинлик сиёсати масаласини НАТО даражасида кўтариш ниятида эканлигини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь