Эрдўған Грецияни тарихдан сабоқ олишга чақирди
Олам
−
03 Сентябрь 2022
13805Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Грецияни икки томонлама муносабатлар тарихидан сабоқ олишга ва Анқарага нисбатан кескинлик сиёсатидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 3 сентябрь куни Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Самсун шаҳрида ўтказилаётган авиация, космонавтика ва технологиялар фестивалида айтиб ўтди.
“Ҳой, юнонлар! Агар тўхтамасангиз, бу сизга қимматга тушади. Греция учун бизда битта гап бор: Измирни унутманг!”, дейди Туркия Президенти.
У 1922 йилда Грециянинг сўнгги таянчи – Эгей денгизи соҳилидаги Измир шаҳрининг қўлга киритилиши ва Греция қўшинларининг Туркия ҳудудидан чиқариб юборилиши билан юнон-турк уруши якунланганини эслатиб қўйган.
НАТО блокидаги икки қўшни ва иттифоқчи Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар 23 августдан сўнг кескинлашди. Анқарага кўра, Туркиянинг F-16 самолётлари Эгей денгизи устидаги ҳаво ҳудудида НАТО топшириқларини бажараётган бир пайтда қирувчи самолётлар Крит оролида жойлаштирилган С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг радарига тушиб қолган. Туркия расмийлари Грециянинг ҳаракатларини провокацион ва душманона деб беҳолаган ва уларни жавобсиз қолдирмасликка ваъда берган.
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан бери Греция ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Эгей денгизи осмонида турк қирувчиларини 158 марта таъқиб қилган ва Туркия ҳаво ҳудудини 256 марта бузган.
Туркия аллақачон Грециянинг ўз ҳарбий самолётларини таъқиб этиши ва умуман Анқарага нисбатан кескинлик сиёсати масаласини НАТО даражасида кўтариш ниятида эканлигини маълум қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15