Греция БМТ минбаридан Туркияни Халқаро судга беришини айтди

Олам

image

Греция Туркия билан ўртасида юзага келган можаро ўзаро мулоқот орқали ҳал бўлмаса, БМТнинг Халқаро судига шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Кириакос Мицотакис БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясининг умумсиёсий мулоқоти вақтида айтиб ўтди.

“Туркиянинг ҳаракати халқаро ҳуқуқларни бузяпти ва минтақанинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид қиляпти. Келинг ҳамма учун манффатли қарорни излаймиз. Келинглар дипломатияга имконият берамиз. Аммо якунда биз би қарорга келолмасак, Гаага халқаро судининг донолигига ишонишимиз керак бўлади”, деган Мицотакис.

Шу билан бирга Бош вазир доимий равишда можаронинг кенгайиб бориши мумкин эмаслигини қўшимча қилган.

“Мен қўшнилар ўртасида ҳамкорлик мумкин эмаслигига ишонмайман”, деган греклар етакчиси Исроил ва БАА муносабатлари яхшиланганини мисол келтириб.

Жорий йилнинг ёзида Греция Италия ва Миср билан денгиз ҳудудларининг чегараланиши бўйича келишув имзолади. Расмий Анқара бу келишувни тан олмасгини эълон қилди ва Oruc Reis кемасини ҳарбий кемалар билан бирга баҳсли ҳудудда сейсмик разведка олиб бориш учун юборди. Греция бунга жавобан қуролли кучларини ҳарбий шай ҳолатга келтирди. 13 сентябрь куни Oruc Reis Анталья портига қайтди. Бироқ Туркия ўрта ер денгизида сейсмик разведка ишлари давом эттирилишини маълум қилди.

Бу орада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Греция билан юзага келган можарони Германия канцлери Ангела Меркель ва Европа кенгаши раиси Шарль Мишель билан муҳокама қилди. Мулоқот вақтида томонлар Шарқий Ўрта ер денгизи саммитини ўтказишга келишиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия-Греция

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг