Ўқувчи футболда олган жароҳати сабаб вафот этди

Олам

image

Кеча, 5 сентябрь куниТуркистон вилоятининг Казиғурт туманидаги мактаблардан бирида саккизинчи синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида, футбол ўйинида вафот этди, дея хабар беради Nur.Kz   

Ўқувчилар жисмоний тарбия дарсида футбол ўйнаган ва тўп учун курашда болалар ўз синфдошларидан бирининг устига йиқилган. Бола эса бу ҳолатда оғир яраланган.

Уни тез тиббий ёрдам машинаси билан касалхонага олиб кетишган. Бироқ, шифокорлар ёш беморнинг ҳаётини сақлаб қола олмади. У операция столида вафот этди. 

Таъкидланишича, бола оилада энг кичиги бўлган. Полиция ва прокуратура ходимлари воқеанинг барча ҳолатларини текширмоқда.

Мамлакат Таълим ва фан вазирлигига кўра,  мактаб маъмуриятига нисбатан расмий тергов олиб борилмоқда.

Вазирлик марҳум талабанинг оиласига ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол туркистонлик

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг