Сардоба фожиасида жабрланган 22 минг қозоғистонлик эвакуация қилинди
Олам
−
03 Май 2020
8714Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида келиб чиққан фавқулодда вазият муносабати билан Туркистон вилоятидаги вазиятни кузатишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда “zakon.kz“ нашри маълум қилди.
“Ўзбекистоннинг Сардоба сув омборида тўғоннинг бузилиши натижасида Туркистон вилоятидаги 10 та қишлоқни кучли сув босди. 22 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилмоқда“, деб ёзди Тўқаев Twitter'даги саҳифасида.
Өзбекстан аумағындағы Сардоба су қоймасы бөгетінің бұзылуы салдарынан Түркістан облысының 10 ауылын су басты. 22 мыңнан астам тұрғын эвакуацияланды. Оларға көмек көрсетіліп жатыр. Өзбекстан Үкіметімен келіссөздер жүргізілуде.
— Qasym-Jomart Toqayev (@TokayevKZ) May 3, 2020
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентни Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодисани муҳокама қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида фавқулодда ҳолат юзага келди. Ҳозирда ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш жараёни кетмоқда.
LiveБарчаси