Туризм қўмитаси қайта ташкил этилди. Умид Шодиев раис этиб тайинланди
Жамият
−
27 Июль 2023
9467Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси қайта ташкил этилди. Қўмитага янги раҳбар тайинлаш бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, Президент қарори билан Умид Рустамович Шодиев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Таъкидлаш жоизки, у бунгача Ўзбекистоннинг UNESCO ҳузуридаги доимий вакили бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 июль куни Ўзбекистонда бир нечта тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, аввалроқ Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тайинланди ва туризм соҳаси унинг назоратидан чиқарилди. Шунингдек, бугуннинг ўзида Нукус шаҳрига янги ҳоким ва Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди.
LiveБарчаси