МФЙ раиси сохта имзо билан қарийб 200 млн сўмлик кредит расмийлаштирди

Crime

image

Қарши туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси фуқароларнинг номига уларнинг розилигисиз салкам 200 миллион сўмлик кредит расмийлаштириб, маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, Қарши тумани “Янги Хонобод” МФЙнинг собиқ раиси К.Р. ва унинг ўғли И.Н. маҳаллага турли масалалар билан мурожаат қилган 6 нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан фойдаланган. Улар фуқароларнинг имзоларини қалбакилаштириб, онлайн савдо дўконидан кредит эвазига турли маиший техникаларни харид қилган.

Маълум қилинишича, харид қилинган техникалар нақд пулга сотилиб, 187,4 миллион сўмлик кредит маблағлари гумонланувчиларнинг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириши билан боғлиқ ҳолатлар фош этилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends