Навоийда терговчи 1000 доллар пора билан қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланиб пора олишда гумон қилинаётган туман ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний равишда бойлик орттирмоқчи бўлган Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчисининг қилмишлари фош этилган.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июль куни Ички ишлар органлари томонидан телефони хотирасида тақиқланган диний материаллар мавжуд бўлиши эҳтимоли билан 2003 йилда туғилган фуқаронинг олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max русумли телефон аппаратини қайтариб бериш эвазига ўзининг 2 нафар воситачиси орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтида терговчининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириши билан боғлиқ ҳолатлар фош этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг