Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Содир Мелибоев Одилович Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Содир Мелибоевнинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада HUMO миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.

Шу кунгача Мелибоев Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Содир Мелибоев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У банк тизимида 15 йиллик иш тажрибасига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Содир Мелибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made