Тунис қирғоғида 50 нафар мигрант ҳалок бўлди
Олам
−
26 Январь 2123 1 дақиқа
25 январь куни Ўрта ер денгизида қайиқ чўкиб кетиши оқибатида камида 50 нафар мигрант ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Фожиа натижасида фақат бир киши омон қолган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Мальта Қуролли кучлари маълумотларига кўра, қутқариб қолинган эркак 24 соат давомида очиқ денгизда қолиб кетган. У билан бирга қайиқда яна 50 нафар мигрант бўлган. Улар Тунисдан Европага ноқонуний йўл билан ўтишга уринган.
Қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида йўловчиларнинг деярли барчаси сувга чўкиб кетган. Омон қолган шахс Тунис яқинида савдо кемаси томонидан қутқариб олинган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун Мальтага олиб келинган.
Мигрантлар учун фавқулодда вазиятлар бўйича фаолият юритувчи “Alarm Phone” ташкилотига кўра, муҳожирлар хавфли бўлишига қарамай, Ўрта ер денгизи орқали Европага етиб бориш учун тез-тез ҳаётини хавф остига қўяди.
Айни пайтда Мальта Қуролли кучлари томонидан йўқолган шахсларни қидириш ва қутқариш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясига қарашли Ғарбий Бандунг минтақасида юз берган кўчки оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 82 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси