Тунги ҳужум: Ставрополдаги кимё заводи яқинида портлаш содир бўлди
Олам
−
16 Май 3488 1 дақиқа
Бугун, 16 майга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Ставрополь ўлкаси ҳудудига ҳужум қилди. Невинномисск шаҳридаги “Азот” кимё заводи яқинида бир нечта портлашлар содир бўлган. Шундан сўнг завод ҳудудида ёнғин чиққани айтилмоқда. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Ставрополь губернатори Владимир Владимиров расмий баёнот бериб, ҳаво мудофааси кучлари дрон ҳужумини қайтарганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган ва завод ҳамда унга яқин саноат объектларига жиддий зарар етмаган.
Бу тўлиқ кўламли уруш пайтида заводга қилинган камида олтинчи ҳужум бўлиб, унинг маҳсулотлари саноат ишлаб чиқаришида, айрим ҳолатларда эса ҳарбий йўналишда ҳам ишлатилади. Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, атиги бир кечада Россия ҳаво мудофааси тизимлари Россия ҳудуди устида 138 та Украина дронини зарарсизлантирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида Украинанинг Киев, Днепр, Харьков, Херсон ҳамда Запорожье ҳудудларида портлашлар ва ёнғинлар юзага келгани тўғрисида хабар берилган эди.
Live
Барчаси