Тунда 101 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 1 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 нафарга ошиб, 41994 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    83 нафари Тошкент шаҳрида;

•    14 нафари Тошкент вилоятида;

•    4 нафари Хоразм вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 39275 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2397 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг