Тўқаев Трампга бож масаласида жавоб хати юборди

Олам

image

Бугун, 10 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев АҚШ Президенти Дональд Трампга Қозоғистон товарлари импортига 25 фоизлик бож жорий этилиши юзасидан жавоб хати юборди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тўқаев Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий ҳамкори сифатида адолатли, прогноз қилинадиган, ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.

“Қозоғистон Президенти мамлакатимиз савдо масалаларининг оқилона ечимини ишлаб чиқиш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Қосим-Жомарт Тўқаев савдо масаласида муросага келишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп 1 августдан бошлаб 14 та давлат, жумладан, Қозоғистон товарларига янги савдо божларини жорий этилаётгани ҳақида маълум қилганди. У бу ҳақда ҳар бир давлат етакчиларига, хусусан, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ҳам хат юбориб, огоҳлантирган. Унга кўра, Марказий Осиё мамлакати АҚШга импорт қиладиган маҳсулотлари учун 25 фоизлик бож тўлаши керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп бож Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг