Тўқаев Трамп билан телефон орқали гаплашди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тўқаев Дональд Трампни Қўшма Штатлар Президенти лавозимига сайлангани билан табриклаган. Шунингдек, сиёсатчилар савдо, инвестициялар ва ядровий қуролларни тарқатмаслик соҳаларида стратегик ҳамкорликни жадал ривожлантиришга ўзаро содиқлигини тасдиқлаган.

Тўқаев Қозоғистоннинг халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича позициясини баён қилган. Бундан ташқари, Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатларини сақлаш мақсадида мунтазам мулоқот қилишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қосим-Жомарт Тўқаев Дональд Трампни Америка Қўшма Штатлари Президенти этиб сайлангани билан табриклагани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг