Тўқаев Фаррух Зокировни тақдирлади

Маданият-санъат

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон халқ артисти Фаррух Зокировни 80 ёшлик юбилейи билан табриклади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди. 

“Табиий истеъдодингиз, туганмас ҳаётий қувватинггиз ва ноёб меҳнатсеварлигингиз туфайли сиз бутун дунё бўйлаб миллионлаб ижодингиз мухлисларининг самимий меҳрини қозондингиз. Сизнинг санъатингиз кўп йиллардан буён турли авлод ва миллат вакилларини бирлаштириб келмоқда. Қозоғистонда сизни такрорланмас овозингиз ва бутун бир даврнинг маданий феноменига айланган афсонавий “Ялла” ансамбли ижросидаги машҳур қўшиқларингиз учун қадрлашади”, дейилади телеграммада.

Маданият ва мусиқа санъатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлагани учун Қасим-Жомарт Тоқаев Фаррух Зокировни II даражали “Достық” (Дўстлик) ордени билан тақдирлаган.

Маълумот учун, Фаррух Зокиров Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Татаристон, Бошқирдистон ва Ингушетия халқ артисти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 апрель куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Фаррух Зокировнинг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтганди. Тадбирда ўзбек миллий санъати ва маданиятини ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик беқиёс хизматлари учун Фаррух Зокировга “Буюк хизматлари учун” ордени топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаррух Зокиров Қосим-Жомарт Тўқаев Ялла Достық ордени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг