Тўқаев Чарльз III нинг хасталигидан хавотирда
Олам
−
07 Февраль
8306Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Буюк Британия Қироли Чарльз III нинг саратонга чалинганидан хабар топгач, унга мактуб ёзиб, қиролга тезроқ соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси хабар берди.
“Қосим-Жомарт Тўқаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироли Чарльз III га тез ва хавфсиз соғайиб кетишини тилаган телеграмма йўллади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 февраль куни Қирол Чарльз III да саратон касаллиги аниқлангани маълум қилинди.
Шифокорлар қиролга амбулатор даволаниш вақтида давлат вазифаларини бажаришдан воз кечишни тавсия қилган бўлса-да, у давлат ишлари билан шуғулланишда ва қоғозлар билан ишлашда давом этади. Монархнинг расмий вазифаларига парламент томонидан қабул қилинган қонунларни имзолаш киради. Чарльз III қироллик имзоси талаб қилинадиган ҳужжатларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларидан ҳисоботларни ҳар куни эрталаб қизил портфелда олади.
Бундан ташқари, Қирол ҳар ҳафта Бош вазирни Букингем саройида қабул қилиб, мамлакат ва дунёдаги энг муҳим воқеаларни муҳокама қилади. Британия матбуоти хабарларига кўра, бундай учрашувлар давом эттирилади.
Букингем саройи шифокорлар Чарльз III да саратоннинг қайси турини аниқлаганига аниқлик киритмаган, ваҳоланки, Британия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, гап простата саратони ҳақида кетмаяпти, унинг катталашиши туфайли ўтган ойда Қирол шифохонага ётқизилган ва простата безида операция қилинган. Жараён давомида шифокорлар ташвишнинг яна бир сабабини аниқлаган ва тестлар монархнинг саратон касаллигига чалинганини тасдиқлаган. Чарльз III аллақачон даволаниш курсини бошлаган, у амбулатория шароитида ўтади.
LiveБарчаси