Трюдо Эронни дунёни беқарорлаштиришда айблади

Олам

image

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Эронни “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАСни қўллаб-қувватлаши орқали тинчлик ва глобал хавфсизликни издан чиқаришда айблади. Бу ҳақда у Торонтода Украина халқаро ҳаво йўллари (UIA)нинг PS752 рейси қурбонлари хотирасига бағишланган оқшомда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Эрон режими мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини менсимасликда ва ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва унинг бутун жаҳон бўйлаб бошқа ишончли вакилларини қўллаб-қувватлаш орқали дунё тинчлиги ва глобал хавфсизликни беқарорлаштиришда давом этмоқда”, дейди Трюдо.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Канада ва унинг иттифоқчилари йиллар давомида “Эрон режимини ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш” учун турли саъй-ҳаракатларни амалга оширган.

Маълумот учун, UIA’нинг PS752 (Boeing 737-800) рейси 2020 йил 8 январь куни Теҳрон аэропортидан Киевга парвоз қилганидан кўп ўтмай қулаб тушган. Ҳалок бўлган 176 киши орасида Эрон, Украина, Канада, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари бор. Ўша йилнинг 11 январида Эрон ҳарбийлари самолётни “душман нишони” деб ўйлаб, ҳарбий объект яқинида учиб кетаётганида уриб туширганини эълон қилди. Теҳрон Киевга ҳалокат сабаблари бўйича техник ҳисобот лойиҳасини топширди. Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эса буни фалокатнинг асл сабабларини яширишга уриниш деб атади.

2021 йил июнь ойида Эрон Олий судининг расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий Теҳрон ҳалок бўлганларнинг оилаларига 150 минг доллар миқдорида товон пулини тўлиқ тўлашни режалаштираётганини айтди. Бундан олдин Исмоилий самолёт ҳодисасига алоқадорликда гумон қилинганлар устидан маҳкама яқин орада Эронда бўлиб ўтишини билдирган. 2021 йил декабрда Буюк Британия, Канада, Украина ва Швеция Эрон ҳукуматини уриб туширилган самолёт учун товон тўлаш бўйича музокаралар бошлашга чақириб, акс ҳолда халқаро суд жараёни бошланиши билан таҳдид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Канада Жастин Трюдо ҲАМАС Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг