Трампнинг “тарафдори” бўлган қайиқлар чўкиб кетди
Олам
−
06 Сентябрь 2020
73835 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш мақсадида Техас штатининг Трэвис кўлида ўтказилган қайиқ парадида бир нечта қайиқлар чўкиб кетди. Бу ҳақда "Fox News" маълум қилди.
Ҳодиса парад ўтказилаётган пайтда юз берган. Унинг сабаблари ҳали тушунтирилмаган. Ҳолат оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Парадда юзтага яқин қайиқ қатнашди. Амалдаги Президентни қўллаб-қувватлаш учун ўтказиладиган шу каби тадбирлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида, жумладан Флорида, Калифорния ва Нью-Жерсида ҳам ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп агар унинг рақиби Президент этиб сайланса, Америкада “инқилоб” юз беришини таъкидлаганди.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь