Трампнинг одамлари Москвага борди (видео)
Олам
−
17:13 2224 2 дақиқа
Бугун, 5 сентябрь куни АҚШ Президенти Донльд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер Москвага етиб борди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Нашрга кўра, америкалик музокарачилар бўлган махсус самолёт Москванинг Внуково аэропортига Москва вақти билан соат 12:52 да қўнган.
Шунингдек, уларни аэропортда Россия Президентининг хорижий давлатлар билан инвестициявий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер жорий йилнинг 5–6 сентябрь кунлари Москвага, шундан сўнг Киевга бориши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, АҚШ Президенти Дональд Трамп улар Россия ва Украина ўртасидаги урушни якунлаш бўйича тинчлик келишувига эришиш учун хорижга йўл олишини маълум қилган.
“Axios”нинг ёзишича, Уиткофф ва Кушнер кеча, 4 сентябрь куни Оқ уйда Трамп билан учрашиб, сафарни муҳокама қилган. Америкалик музокарачиларнинг ташрифи разведка хизмати директори Жон Рэтклиффнинг Москвада Россия разведкаси ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари билан учрашувидан 10 кун ўтиб амалга ошмоқда.
Трамп маъмурияти воситачилигидаги Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар февраль ойи ўрталарида Эронда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин тўхтатиб қўйилган эди. Шу билан бирга, “Axios”нинг ёзишича, Уиткофф ва Кушнер сўнгги бир неча ой давомида Россия ва Украина вакиллари билан алоҳида музокаралар олиб борган, бироқ сезиларли илгарилашга эришилмаган.
Live
Барчаси