Трампнинг бизнес империяси бир ойда 2 млрд доллар даромад қилди – NYT

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг оилавий бизнес империяси Трамп президентликка қайтганидан кейин бир ой ичида камида 2 миллиард доллар даромад топди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.

“Президент Трамп офисга қайтгач, унинг оиласи ўз брендидан фойда кўра бошлади. Фақатгина сўнгги бир ой ичида Трамп компанияларига камида 2 миллиард доллар оқиб келди”, дейилади мақолада.

Хусусан, $TRUMP криптовалютасининг ишга туширилиши камида 174 миллион доллар даромад келтирган. Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари Трамп оиласининг янги крипто-лойиҳаси – World Liberty Financial компаниясига инвестицион фирма орқали 2 миллиард доллар сармоя киритган. Мазкур компания Эрик Трамп ва кичик Дональд Трамп бошчилигида йилига ўнлаб миллион доллар фойда олиши кутилмоқда.

Шунингдек, Қатар Трамп бренди остида мамлакатда бунёд этилаётган 5,5 миллиард долларлик пляжли гольф мажмуаси ва виллалар лойиҳасини молиялаштиришга ёрдам берган. Трамплар бу лойиҳадан лицензион тўловлар ва бошқарув хизматлари эвазига миллионлаб доллар ишлаб олади.

NYT’га кўра, Саудия Арабистонидаги бир кўчмас мулк компанияси эса Trump International Hotel and Tower меҳмонхонаси учун Дубайга 1 миллиард доллар сармоя киритган. Худди шу компания Трамп бренди остида Саудия Арабистони ва Уммонда янги меҳмонхоналар, гольф майдонлари ва ҳашаматли миноралар қуришни режалаштирмоқда. Буларнинг барчаси Трамп номидан фойдаланишга асосланган бренд битимлари бўлиб, уларга яна миллионлаб доллар даромад келтиради.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Трамп Яқин Шарққа ташриф буюрган. АҚШ Президенти ҳозиргача мазкур ташриф давомида Саудия Арабистони билан АҚШ иқтисодиётига 600 млрд доллар сармоя киритиш бўйича битим имзолади. Шунингдек, Boeing компанияси Қатарга 200 млрд долларлик 160 дан ортиқ самолёт етказиб бериши тўғрисида келишувга эришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп бизнес империя $TRUMP

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг