Трампга яна Тинчлик учун Нобель мукофоти таклиф қилинмоқда
Олам
−
31 Январь
4232АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг номзоди Тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Сиёсатчи номзоди республикачи депутат Клаудия Тенни томонидан илгари сурилган. Унинг фикрича, бундай мукофотга номзод кўрсатиш учун 2020 йилда тузилган “Иброҳим келишувлари” имзоланиши тарғиботи асос бўлади.
Гап Исроил, БАА ва Баҳрайн эришган келишувлар ҳақида кетмоқда.
Теннининг айтишича, собиқ Америка раҳбарининг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари "мисли кўрилмаган ва ҳали Нобель қўмитаси томонидан муносиб эътироф этилмаган".
2020 йилда Қўшма Штатлар Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган жараённи бошлади. Натижада “Иброҳим тинчлик келишуви” деб номланган ҳужжатлар тўплами имзоланди. Битимларга БАА, Баҳрайн ва Марокаш қўшилди.
Трамп аввал ҳам уч марта тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлган. Собиқ президент ҳозирча мукофотни ололмаган.