Трампга суиқасд қилишда гумонланаётган шахс 20 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Республикачилардан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштиришда гумонланаётган шахс ўқотар қурол сақлашга қўйилган тақиқни бузгани учун 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва 500 минг доллар жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Федерал қидирув бюросининг Флорида штатидаги судга берган баёнотига кўра, даъвогар судга Райан Уэсли Рутга қарши айбловнинг эҳтимолий сабаби сифатида жиноятчининг ўқотар қурол ва ўқ-дориларга эгалик қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиши эканлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, агар гумондор қурол сақлаш қонунини бузганликда айбдор деб топилса, у 15 йиллик қамоқ жазоси ва 250 минг доллар жаримага тортилиши мумкин. Шунингдек, агар суд уни серия рақами ўчирилган қуролга эга бўлганлиги учун қонунни бузганликда айбдор деб топса, у яна беш йил қамоқ ва худди шундай жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп бўлган гольф майдончасида унга яқин масофада ўқ узилгани ва бу Трампга нисбатан суиқасд бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Шундан сўнг, суиқасдни Гавайида яшовчи 58 ёшли Райан Рут уюштиришга урингани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп суиқасд Райан Уэсли Рут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made