Трампга суиқасд қилишга уринган гумонланувчи кимлиги маълум бўлди

Олам

image

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга суиқасд уюштиришга уринишда гумонланаётган шахс Гавайида яшовчи 58 ёшли Райан Рут эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Рут фаол Украина тарафдори ҳисобланади. Хусусан, у Украина учун маблағ йиғишда иштирок этган, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Киев учун курашишга чақириб келган. Бундан ташқари, 2022 йилда украиналиклар ва Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун шахсан Киевга борган. Унинг фикрича, жинси ва ёшидан қатъи назар, дунёдаги ҳамма бу ишни қилиши зарур. 

“Бизга улар керак. Дунёда 190 та давлат бор. Агар ҳукуматлар ўз ҳарбийларини жўнатмаса, тинч аҳоли таёқ кўтариб, ўзлари жанг қилиши керак”, дейди у.

Қайд этилишича, Киевда Рут ўзини ҳарбий амалиётларда ёрдам беришни истаган хорижликларга кўмаклашувчи халқаро кўнгиллилар маркази раҳбари сифатида таништирган. Шунингдек, у журналистларга берган интервьюсида Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Дональд Трамп бўлган гольф майдончасида унга яқин масофада ўқ узилгани ва бу Трампга нисбатан суиқасд бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп Райан Рут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made