Трамп ва Зеленский учрашуви оғир ўтди – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасидаги учрашув оғир ва таранг ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг “Axios” нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, учрашув яхши якун топмаган. Улар бир-бирига душманона қараш билан очиқ учрашувларни якунлаган. 

“Ҳеч ким бақирмади, лекин Трамп жуда қаттиқ оҳангда гапирди. Баъзи пайтларда Трампнинг сўзлари жуда кескин бўлиб, ҳолат бироз эҳтиросли тус олди”, дейилади хабарда. 

Нашр маълумотига кўра, музокаралар 2,5 соатдан сўнг тугаган. Зеленский АҚШдан Tomahawk ракеталарини етказиб беришни сўраган, бироқ Трамп бу масалада муросасизлик қилиб, рад жавоби берган.

CNN эса учрашувни “таранг ва ноқулай” деб таърифлаган.

Учрашувдан сўнг Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида пост қолдириб, Россия ва Украина “ҳозирги чизиқда тўхташи” ва келишувга эришиши кераклигини ёзди. У учрашувни “жуда қизиқарли ва самимий” деб атади.

Зеленский эса брифингда Трампнинг фикрига қисман қўшилган. 

“Ҳа, Трамп ҳақ. Ҳозирги шароитда биз халқимиз учун тўхташимиз, кейин эса узоқ муддатли тинчлик сари қандай қадамлар қўйиш ҳақида гаплашишимиз керак”, дея фикр билдирган Украина Президенти. 

Учрашувдан олдин Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган эди. Улар Будапештда учрашув ўтказишга келишиб олди.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Россия раҳбари Трампни Украинага Tomahawk ракеталарини етказиш АҚШ–Россия муносабатларига жиддий зарар етказиши ҳақида огоҳлантирган. Путин, шунингдек, бу ракеталар “жанг майдонидаги кучлар мувозанатини ўзгартира олмаслигини” айтиб, уларни уриб туширишга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Владимир Зеленский Tomahawk

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг