Трамп Транспорт вазири лавозимига ҳам телебошловчини танлади
Олам
−
19 Ноябрь
1505АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятида Транспорт вазири лавозимига собиқ конгрессмен, ҳозирда телебошловчи Шон Даффининг номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Трамп кеча, 18 ноябрь куни маълум қилди.
Трамп Вакиллар палатасида “фискал масъулият” учун курашаётган Даффининг ишини юқори баҳолаган.
Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Висконсин штатидан собиқ конгрессмен Конгрессдаги ҳамкасблари билан йўллар ва кўприклар қуриш бўйича муҳим лойиҳалар устида ишлаган ва котиб сифатида у учувчилар ва ҳаво ҳаракатини назорат қилувчилар ўртасида ирқий хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш дастурларини бекор қилади.
“У Американинг автомобиль йўллари, туннеллари, кўприклар ва аэропортларини модернизация қилишда сифат, малака, рақобатбардошлик ва гўзалликни биринчи ўринга қўяди”, деган Оқ уйнинг бўлажак раҳбари.
Даффи 2011 йилдан 2019 йилгача АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг аъзоси бўлиб ишлаган. Ҳозирда 53 ёшли Шон Даффи “Fox Business” телеканалида телебошловчи бўлиб ишлайди ва ўта консерватив “Fox News” телеканали билан ҳамкорлик қилади, у ерда Трампнинг Мудофаа вазири лавозимига номзоди Пит Хегсет дастурларни олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Дональд Трамп ўзининг бўлажак маъмуриятидаги лавозимларга номзодларни танламоқда. Трамп Флорида штатидан сенатор Марко Рубиони Давлат котиби, конгрессмен Мэтт Гетцни эса Адлия вазири ва Бош прокурор этиб тайинлаш ниятида эканини маълум қилди. Шунингдек, Трамп “Fox News” телеканали бошловчиси Пит Хегсетни Пентагон раҳбари, конгрессмен Майк Вальсни Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ва бизнесмен Илон Маскни АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаментига раҳбар этиб тайинлашга қарор қилган эди. Шунингдек, Дональд Трамп “Fox Business” телеканали бошловчиси ва иқтисодчи Ларри Кадлоуни иқтисодиёт ва молия соҳасида юқори лавозимга тайинлашни режалаштирмоқда. Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини ҳам тайинлаганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь