Трамп мусулмонларни табриклади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг табрик мактубида мусулмонларни  Рамазон ҳайити билан қутлади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар берди.

Трамп табрикни ўзи ва турмуш ўртоғи Мелания номидан йўллаган.

“Мелания мен билан бирга Ийд ал-Фитр муносабати билан энг самимий тилакларни тилаяпти.

Муборак Рамазон ойи охирида мусулмонлар намоз ва фикрлаш орқали Ҳайитни нишонлайди. Ушбу муқаддас кун Қўшма Штатларда ҳам, бутун дунёда ҳам мусулмонларга,  кам таъминланганларга ёрдам беришга, Худога бўлган иймонларини мустаҳкамлашга ва бошқалар билан ибодат қилишда ва мулоқотда бўлишга ўзларининг садоқатини тиклашга имконият беради.

Умид қиламизки, бу кун ушбу байрамни нишонлаётган барча кишиларга қувонч ва тинчлик келтиради ва биз бутун дунёдаги жамоалар Худонинг севгиси, кечирими ва яхши ниятларини ҳис қилиши учун дуо қиламиз. Ҳайит муборак”, дейилади Трампнинг табригида.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп табрик Рамазон ҳайити

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг