Трамп ўзи тенги қайнонасидан айрилди

Олам

image

Кеча, 9 январь куни АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг қайнонаси, собиқ биринчи хоним Мелания Трампнинг онаси Амалия Кнавс 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мелания Трамп ўзининг Х'даги (собиқ Twitter) саҳифасида хабар берди.

“Севимли онам Амалия вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламан. Амалия Кнавс ўзини доимо назокат, илиқлик ва қадр-қиммат билан олиб юрадиган кучли аёл эди. У эрига, қизларига, набираси ва куёвига жуда меҳрибон эди. Биз уни жуда соғинамиз ҳамда онажонимизни ҳурмат қилишда ва севишда давом этамиз”, деб ёзади Трамп хоним. 

ABC хабарига кўра, Кнавс Флорида штатида вафот этган.

“Бу бутун Трамп оиласи учун жуда қайғули кеча!!! Меланиянинг ажойиб ва гўзал онаси Амалия осмондаги гўзал жойига кетди. У ақлбовар қилмайдиган аёл эди ва уни сўз билан айтиш мумкин эмас!", деб ёзган собиқ президент Instagram'даги саҳифасида.

Маълумот учун, Амалия Кнавс ва унинг турмуш ўртоғи Виктор 2018 йилда қизи Трамп хоним ҳомийлигидаги Green Card дастури бўйича АҚШда яшаш ҳуқуқини ва Америка фуқаролигини олган.

У Словениянинг Севница шаҳридаги тўқимачилик фабрикасида ишлаган, эри Виктор эса автомобиль сотувчиси бўлган.

Трамп хоним ҳам Словения пойтахти Люблянадаги ўрта мактабда таҳсил олган. У Дональд Трамп билан 2005 йилда модель сифатида ишлаётган вақтида танишган ва 2006 йилда у билан Баррон исмли ўғил кўрган. Ўша йили у АҚШ фуқаролигини олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Доналд Трампнинг опаси Мериэнн Трамп Барри 86 ёшида Нью-Йоркда вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Мелания Трамп Амалия Кнавс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг