Трамп маъмурияти ихтиёрий депортация учун янги иловани ишга туширди
Олам
−
12 Март
1639АҚШда мигрантлар учун ўз ихтиёри билан депортация қилиниши мумкин бўлган илова ишга туширилди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШда Дональд Трамп маъмурияти CBP Home номли янги мобил иловани ишга туширган. CBP Home – АҚШ Божхона ва чегара назорати хизмати (CBP) томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу илова фойдаланувчиларга мамлакатни тарк этиш нияти ҳақида расмий хабар бериш имконини тақдим этади.
АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмга кўра, ушбу илова мигрантларга келажакда қонуний тарзда мамлакатга қайтиш имкониятини тақдим этади.
“CBP Home иловаси чет элликларга ҳозир кетиб, ўзларини мустақил депортация қилиш имкониятини беради, шу орқали улар келажакда қонуний равишда қайтиб, “Америка орзуси”ни амалга оширишлари мумкин. Агар бундай қилмасалар, биз уларни топамиз, депортация қиламиз ва улар бошқа қайтиб кела олмайди”, дейди у.
CBP Home иловагасича мигрантлар CBP One орқали мамлакатга кириш учун суҳбатга ёзилиши мумкин эди. Дональд Трамп лавозимга киришиши билан ушбу дастурни бекор қилиб, барча суҳбат тайинлашларини аннулировка қилди.
Маълумот учун, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда. 2025 йил 11 апрелдан бошлаб, АҚШда ноқонуний тарзда яшовчи шахслар федерал идораларда рўйхатдан ўтишлари шарт, акс ҳолда жарима ёки қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 февраль куни АҚШдан депортация қилинган фуқароларнинг бир қисми Коста-Рика олиб борилганди ва улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.
LiveБарчаси