Трамп Эроннинг ҳар қандай ҳужумига минг марта кучлироқ жавоб билан таҳдид қилди
Олам
−
15 Сентябрь 2020
6953Эрон америкаликлар томонидан Ироқда ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг хунини олиб улгурмаган кўринади. АҚШ Ислом Республикаси янги ҳужумлар уюштиришидан хавотирда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Сулаймоний ўлими учун Эрон томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужум учун минг карра кучлироқ жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. У Twitter саҳифасида шундай хабар қолдирган.
“ОАВ маълумотларига кўра, Эрон Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун қотиллик уюштириши ёки АҚШга бошқа ҳужум тайёрлаши мумкин. АҚШга Эрон томонидан амалга оширилган ҳар қандай ҳужум учун Эронга минг марта кучлироқ ҳужум билан жавоб қайтаради”, деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний 3 январь куни кечаси Бағдод аэропортида АҚШнинг ҳаво ҳужуми натижасида қурбон бўлганди.
Бу ҳужум ортидан Эрон ва АҚШ муносабатлари кескинлашиб, уруш ёқасига келиб қолди.Эрон Ироқдаги Америка ҳарбий базаларига ракета ҳужумлари уюштирди. Бироқ бу ҳужумларда қурбон бўлганлар ҳақида маълумот берилмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь